Россия ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашди
World
−
23 June 2023 6670 1 minute
Қозоғистондаги Олмаота шаҳрида Россия ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати Матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.

Мазкур йиғилиш ушбу форматдаги биринчи хавфсизлик учрашувидир. Илгари Россия ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашувлар ўтказилган. Бугунги тадбирда эса хавфсизлик кенгашлари котиблари замонавий шароитда Марказий Осиё минтақаси ва Россия хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилган.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам йиғилиш иштирокчиларига видеомурожаат йўллаган ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида сифат жиҳатидан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур эканини айтган.

“Ўйлайманки, ҳозирги босқичда ахборот алмашинувини кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасида мувофиқлаштиришни ошириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар етарли эмас. Вақт сифат жиҳатидан янги интеграциялашган ёндашувларни шакллантиришни талаб қилади. Ишончим комилки, мазкур учрашув бунинг учун яхши замин яратади, деган Президент Тўқаев.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August