Россия ва КХШТ давлатлари терроризмни ҳеч қандай кўринишда қабул қилмайди – Путин
Олам
−
24 Ноябрь 2023
3281Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо бошқа давлатлар терроризмни ҳеч бир кўринишини дунёнинг ҳеч бир минтақасида қабул қилмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Мамлакатларимиз, жумладан, Россия терроризмнинг ҳеч бир кўринишини ва дунёнинг ҳеч бир минтақасида уни қабул қилмайди”, дейди Путин.
Унинг қайд этишича, ташкилот масъулият зонаси доирасида экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, ноқонуний миграция ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ҳамкорликда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган. Шунингдек, КХШТнинг биологик хавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши иш бошлаган.
Унинг асосий эътибори биологик қуролларни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, радиациявий, кимёвий ва тиббий ҳимояни таъминлашга қаратилган.
Россия раҳбари КХШТга аъзо барча давлатлар томонидан йил давомида амалга оширилган фаол ишларни қайд этиб, ташкилот доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳурмат қилиш ва манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, шу билан амалда кенг Евроосиё маконида тинчлик ва барқарорликни сақлашга масъул бўлган минтақавий мудофаа тузилмаси сифатида КХШТнинг асосий вазифасига кўмак берилган.
“Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирликлари, Хавфсизлик кенгашлари ва парламентларнинг самарали ҳамкорлиги туфайли биз долзарб сиёсий ва ҳарбий-стратегик масалалар, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб муаммолар юзасидан келишиб олдик”, дейди Путин.
У 2023 йилда КХШТнинг ҳамкорлари – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан алоқалари ривожланишини муҳим деб атади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь