Россия ва Хитой самолётлари Жанубий Корея ҳаво ҳудудига кирди

Олам

image

Корея Республикаси расмийлари Россия ва Хитой ҳарбий самолётлари Сеулни олдиндан огоҳлантирмасдан унинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирганини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, Хитой ва Россиянинг тўрттадан самолётлари маҳаллий вақт билан 11:52 дан 13:49 гача (Тошкент вақти билан 07:52-09:49) Корея ҳудудида бўлган. Жанубий Корея бунга жавобан ўз самолётларини самога кўтарган. 

“Қуролли кучларимиз Россия ва Хитой самолётларини ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига киришидан олдин аниқлади. Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчиларини жойлаштирди ва кутилмаган ҳолатларга тайёргарлик кўриш мақсадида тактик чоралар кўрди”, дейилади Жанубий Корея баёнотида.

Ўз ўрнида Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги бугун, 6 июнь куни Россия Аэрокосмик кучлари ва Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари Япония ва Шарқий Хитой денгизлари сувларида биргаликда ҳаво патрулларини амалга оширганини тан олган. 

Москва эса ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонаси Сеул томонидан бир томонлама асосда ташкил этилгани ва бошқа давлатлар учун қонуний мажбуриятларни яратмаслиги, шунинг учун Россия авиация парвозлари халқаро стандартларга мос келишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой самолёт Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг