Россия ва Хитой ҳарбий қудратда АҚШни ортда қолдирадими? Байден жавоб берди
Олам
−
22 Октябрь 2021
13312АҚШ Президенти Жо Байден фуқароларини бошқа кучлар, жумладан, Россия ва Хитой ҳарбий кучда Америкадан ўзиб кетиши мумкинлигидан хавотир олмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Хитой, Россия ва бутун дунё бизда жаҳон тарихидаги энг қудратли Қуролли Кучлар борлигини билади. Бошқа давлатлар биздан ўзиб кетиши мумкинлигидан хавотир олманг”, дейди Байден.
Президентнинг фикрича, Москва ва Пекиннинг хатти-ҳаракатлари ҳақида қайғуриш керак, чунки бу “уларни жиддий хато қилишга ундайди”.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари АҚШ ўз позициясидан қайтмаслигини таъкидлаган. Байденга кўра, агар Пекин ҳарбий операцияни бошласа, Америка Тайванни ҳимоя қилишга тайёр.
Аввалроқ, Америка Қуролли Кучлари Шимолий қўмондонлиги бошлиғи Глен Ван Херк Россияни АҚШ учун асосий таҳдид бўлса, Хитой “узоқ муддатли таҳдид” эканлигини қайд этган эди. Бундан ташқари, яқинда АҚШ армияси ассоциацияси Россия Қуролли кучлари тўғрисида Пентагонга ҳисоботини эълон қилган. Ҳисоботда Россия АҚШнинг “асосий ва энг хавфли” рақиби эканлиги ҳақида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден Вашингтон Хитой билан “совуқ уруш”ни хоҳламаслигини, бироқ ўз позицияларидан ҳам чекинмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь