Россия ва Қирғизистон умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига эга бўлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 29 май куни Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистон билан ягона минтақавий ҳаво мудофааси тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат расмий порталда эълон қилинди.

Унда келтирилишича, Қирғизистон ва Россия ўртасидаги мазкур битим 2022 йил 16 август куни Москвада “минтақадаги ҳаво мудофаасини яхшилаш мақсадида” имзоланган.

Россия Давлат Думаси қонунни жорий йилнинг 23 майида қабул қилган, Федерация Кенгаши эса 24 майда буни маъқуллаган. Айтилишича, шартнома муддати давомида Қирғизистон Россияга 5 гектар ер участкасини беради. 

Маълумот учун, МДҲнинг ҳаво ҳужумидан ягона мудофаа тизими 1995 йилда ташкил этилган. 2022 йилда унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фаол иштирок этган. МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати чекланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қирғизистон Путин ҳаво мудофааси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг