Россия ва АҚШ ўртасидаги шартнома ҳақида қўшимча маълумот берилди

Олам

image

АҚШ ва Россия ўртасида тузилган Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтиришга оид битим ички процедуралар бажарилиши тўғрисида ноталар алмашинилгандан сўнг кучга киради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилган. 

"Муддатни узайтириш тўғрисидаги битим ушбу шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички процедуралар бажарилганини тасдиқловчи алмашинув ноталарининг охирги кунидан бошлаб кучга киради", деган у. 

Қайд этилишича, шартнома 2026 йилнинг 5 февралигача амал қилади.

Маълумот ўрнида, Россия ва АҚШ ўртасида тузилган Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома 2011 йилнинг 5 февралидан кучга кирган. Бу иккала томоннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришни ўз ичига олади. Шартнома ўн йил муддатга тузилган, жорий 2020 йилда унинг муддати тугайди. 

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден илк марта телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Икки мамлакат етакчилари мулоқот давомида Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилганидан мамнун эканликларини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг