Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қийинлашади – Салливан

Олам 6113
image

Американинг янги Президенти Жо Байден даврида Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қийинлашади. Бу ҳақда АҚШ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтган

Салливан Байденнинг Россия билан
алоқаларга муносабатини "иллюзион, пухта ўйланган ва амалий" деб атаган. 

"Улар (Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар) жуда қийин ва мураккаб бўлади, чунки Россия кўп йўналишларда хавф туғдиради", деган маслаҳатчи. 

Унга кўра, Вашингтон Москвага қарши бир нечта айбловларни илгари сурмоқда: хакерлик ҳужумлари, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, сайловларга аралашиш ва Афғонистондаги америкалик аскарларга берилган мукофотлар.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден илк марта телефон орқали мулоқот қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 3
t
×