Россия ўзини дефолт деб эълон қиладими? МБ раҳбаридан жавоб бўлди

Олам 14724
image

Россия ўзини дефолт деб эълон қилмайди, чунки мамлакатда ўз мажбуриятларини бажариш учун ресурслар етарли. Бу ҳақда Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина Давлат Думасидаги чиқишида маълум қилди.

“Россияда барча зарур молиявий ресурслар мавжуд, ҳеч қандай дефолт бизга таҳдид солмайди”, дейди Набиуллина.

Маълумот учун, февраль ойи охиридан бери бир қатор Ғарб давлатлари, хусусан, Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини киритди, улар бошқа нарсалар қаторида молия секторига ҳам таъсир кўрсатди. Марказий банк халқаро захираларининг ярмига яқини блокланди. 4 апрелдан бошлаб Вашингтон музлатилган доллар захираларидан ташқи қарзлар бўйича тўловлар учун фойдаланишни тақиқлади.

Шу муносабат билан, Россия Молия вазирлиги биринчи марта рублда ташқи қарз бўйича тўловни амалга оширди. Moody's рейтинг агентлигининг хабар беришича, Россия Молия вазирлигининг бундай ҳаракатлари тўлов шартларидаги ўзгаришлар бўлиб, агар вазият 4 майгача (имтиёзли давр охиригача) ўзгармаса, дефолт сифатида қабул қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, S&P Global Ratings (S&P) халқаро агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтингларини “CC” дан “SD”га, яъни “танланган дефолт”га туширганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хорижий валютадаги рейтингини “танланган дефолт” даражасига туширишига объектив сабаблар йўқлигини даво қилган эди. 

Бунинг ортидан Россия Федерацияси Молия вазири Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.
РФ давлат қарзи

РФ давлат қарзи

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг ташқи давлат қарзи 59,5 миллиард долларни ташкил этади, шу жумладан ташқи облигациялар бўйича қарз - 38,97 миллиард доллар. Жами Россияда 2022 йилдан то 2047 йилгача тўланиши керак бўлган 15 фаол облигацияли кредит мавжуд.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 2.9
t
×