Россия ўзбекистонлик талабалар учун 800 та бюджет квотаси ажратмоқчи
Олам
−
27 Декабрь 2023
4635Келгуси йилда Россия ҳукумати ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида 800 та бюджет ўрни ажратади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
“2024 йилда Россия ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида ўқишга 800 та бюджет квотасини ажратади. Ўзбекистонда Россия олий таълимини олишга қизиқиш юқорилигича қолаётганини таъкидлаймиз. Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларига ўқиш учун келган талабалар сони бўйича етакчи ҳисобланади”, дейди элчи 2023 йил якуний матбуот анжуманида.
Унинг маълумотларига кўра, умуман олганда, Россия дастурлари бўйича 53 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда,улардан 4 минг нафари тиббиёт йўналиши талабалари. Ўзбекистондан 57 нафар мутахассис тиббиёт йўналиши бўйича малака оширган.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Россия-Ўзбекистон таълим соҳасидаги алоқалари икки томонлама ҳамкорликнинг энг истиқболли векторларидан биридир. Республикада Россиянинг етакчи олий ўқув юртларининг 14 та филиали муваффақиятли фаолият юритаётгани бунинг далилидир. Бу йил Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали, Москва муҳандислик-физика институти ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти ўзининг биринчи битирувчиларини чиқаришди.
Ўзбекистоннинг Россия таълимига бўлган қизиқишини жорий йилнинг сентябрь ойида Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали майдонида бўлиб ўтган “Россия таълими. Тошкент – 2023” халқаро ўқув кўргазма-ярмаркаси ҳам тасдиқлайди. Унда Россия Федерациясининг 24 та шаҳридан 53 та таълим муассасаси иштирок этди
Ташкилотчиларга кўра, тадбирда 3 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Натижада Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, талабалар алмашинуви, амалиёт ўташ ва педагогик тажриба алмашиш бўйича қатор шартномалар тузилган.
LiveБарчаси