Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлаш воситасини берди
Саломатлик
−
03 Февраль 2020
11029Россия ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига янги коронавирусни лаборатория шароитида диагностика қилиш восталарини тарқатди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Роспотребнадзорнинг “Вектор” лабораториясида ишлаб чиқилган диагности воситаси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон тиббий хизматларига керакли миқдорда етказиб берилган. Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам ушбу диагностика воситалари етказиб бериш жараёни кетмоқда.
“ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига ёрдам бериш, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Роспотребнадзор ўз ҳамкорларига беғараз равишда "Вектор" уюшмасида ишлаб чиқарилган 2019-nCoV коронавирусни лаборатория шароитида аниқлаш воситаларини топширди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда коронавирус юққан кишилар сони 15 мингдан, ундан вафот этганлар сони 360 нафардан ортган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вазият юзасидан халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Бугунги кунда аксарият авиакомпаниялар Хитойга парвоз қилишни тўхтатган. Хорижий давлатлар ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилмоқда
LiveБарчаси