Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчи бўлди

Жамият

image

Россиялик тадбиркорлар 2023 йилда Ўзбекистонда 393 та корхона очилишида иштирок этди, бу хорижий инвесторлар орасида энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, россиялик тадбиркорлардан кейин хитойлик ва туркиялик ишбилармонлар бормоқда, улар мос равишда 296 ва 130 та корхона ташкил этган.

Республикада жами 12 минг 742 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритади. Улардан 2869 таси ёки 22,5 фоизи Россия капитали, 1869 таси ёки 14,6 фоизи Хитой капитали, 1741 таси ёки 13,7 фоизи эса Туркия капиталига эга.

Россия Федерацияси Ўзбекистондаги энг йирик инвестор бўлиб, унинг республика иқтисодиётига киритган сармояси 10 миллиард доллардан ошади.


Мақола муаллифи

Теглар

корхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг