Россия Украинанинг энергетика объектларига ҳужум қилди
Олам
−
01 Июнь
107591 июнга ўтар кечаси Россия армияси Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Энергетика вазири Герман Галушченко маълум қилди.
Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудига 53 та ракета ва 47 та учувчисиз самолётни учирди. Вазирга кўра, Запорожье, Днепропетровск, Донецк, Кировоград ва Ивано-Франкивск вилоятларидаги объектлар ҳужумга учраган.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия бир кечада Украина ҳудудига ҳар хил турдаги 53 та ракета ва 47 та ҳужумчи дронларни отган. Улардан 35 та ракета ва 46 та дрон уриб туширилган.
ДТЭК хусусий энергетика компанияси россиялик ҳарбийлар компаниянинг иккита иссиқлик электр станциясини ўққа тутгани, жиҳозларга эса жиддий шикаст етганини маълум қилди.
“Бу ДТЭК иссиқлик электр станцияларига нисбатан охирги икки ярим ой ичида содир этилган олтинчи оммавий ҳужум”, дейилади ташкилот постида.
Запорожье маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг маълум қилишича, вилоятда ҳужум оқибатида 20 та турар-жой бинолари ва ижтимоий муассасалар зарар кўрган. Жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 30 майга ўтар кечаси Украина аннексия қилинган Қримда Россиянинг иккита ҳарбий катерига "Magura V5" ҳарбий-денгиз дрони ёрдамида ҳужум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь