Россия Украинанинг 50 генералини йўқ қилди

Олам 33559
image

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Днепропетровск вилоятидаги Украина Қуролли кучларининг қўмондонлик пунктига “Калибр” ракеталари билан зарба берди. Оқибатда Украина Қуролли Кучларининг 50 дан ортиқ генерал ва зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 19 июнь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди. 

“Сўнгги 24 соат ичида, соат 12:30 да, “Искандария” кучларининг оператив-стратегик гуруҳи ходимлари қўмондонлик штабининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтаётган вақтда Днепропетровск вилояти, Широкая дача қишлоғи яқинидаги Украина қўшинларининг қўмондонлик пунктига “Калибр” юқори аниқликдаги узоқ масофали денгиз ракеталари ҳужум қилди”, дейди у. 

Конашенковнинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида Украина Қуролли кучларининг 50 дан ортиқ генерал ва зобитлари ҳалок бўлган. Шу жумладан Бош штаб, Запорожье ва Николаев йўналишларида ҳаракат қилаётган Каховка қўшинлари гуруҳи, ҳаво ҳужуми қўшинлари ва тузилмалари қўмондонлиги вакиллари йўқ қилинган. 

Қолаверса, Россия қуролли кучлари Донецкдаги 56-мотоода пиёда бригадасининг 200 нафаргача жангарисини ва иккита “Град” ракета тизимини ҳаводан учириладиган ракеталар билан йўқ қилган.  

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, йўқ қилинган 200 нафар ҳарбийлар хорижлик ёлланма аскарлар бўлган.  

Конашенковга кўра, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар бошланган 24 февралдан буён 207 та самолёт, 132 та вертолёт, 1 249 та учувчисиз учиш аппарати, 344 та зенит-ракета мажмуаси, 3 683 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 562 та ракета-ташувчи жанговар техника, 2043 дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 3715 дона махсус ҳарбий техникани йўқ қилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1650
Рейтинг: 2.9
t
×