Россия Украинани ўз мустамлакасига айлантирмоқчи – Зеленский

Олам

image

Россия Украинани ўз мустамлакасига айлантириш учун армия юборди. Илгари империялар даврида бўлгани каби. Аммо миллионлаб украиналиклар озодлик ва ўз давлатини ҳимоя қилиш учун ўрнидан турди ва Россиянинг ўша эски адолатсиз вақтга қайтишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Лимадаги Америка Давлатлари Ташкилоти (АДТ) Бош Ассамблеяси сессияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

“Биз бу урушда ғалаба қозонишимизга ва Украина мустақиллигини ҳимоя қила олишимизга шубҳа қилмаймиз. Украинадаги фронтдаги кунлик ғалабалар, озод этилган ўнлаб шаҳар ва қишлоқлар буни тасдиқлайди. Ҳозир биз учун савол битта: Россия мағлубиятни тан олишдан олдин яна қанча одамимизни ўлдиришга улгуради. Россия Украинадан қанча ғалла, ресурслар, саноат корхоналарини ўғирлашга улгуради, уларни ишғолчилар шунчаки демонтаж қилиб, Россияга олиб кетишяпти”, дейди у.

Украина раҳбарига кўра, руслар Украинада одамларни ўғирламоқда.

“1,6 миллиондан ортиқ украиналиклар аллақачон Россияга мажбуран депортация қилинган. Улар Россиянинг чекка ҳудудларига тарқатилган ушбу давлатнинг бутун ҳудудига сочиб юборилган. Кўпчиликдан ҳужжатлари олиб қўйилди, кўплари босқинчиларнинг даҳшатли филтрлаш лагерларидан ўтишди, у ерда уларни масхара қилишди ва қўрқитишди. Бу – одамлар. Лекин Россия учун бу ҳам ресурс. Биз юртимизни тезроқ озод қилиш, бутун халқимизни бу босқиндан тезроқ қутқариш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Биз Россия тузаётган украиналик қурбонларнинг узун рўйхатига чек қўйиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз”, дея давом этган Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, халқига тинчлик келтиришни тезлаштириш учун Украинага ёрдам керак.

“Фактлар Украина томонида. Бизга тинчлик учун ва Россия армияси барча босиб олинган Украина ерларини тарк этиши учун кўпроқ нарсага муҳтожмиз. Ўз компанияларингиз ва мамлакатларингиз Россия жисмоний ва юридик шахслари билан боғланишидан сақланинг, бу давлат шу орқали Украинага қарши террорни амалга оширяпти. Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватланг. Россия билан савдо операцияларингизни чекланг. Террорчи давлат ва унинг компаниялари билан алоқалар орқали обрўингизга путур етказиш хавфидан ўзингизни ҳимоя қилинг. Ва унинг Украинага қарши босқинчилик урушини давом эттириш қобилиятини чекланг”, дея қўшимча қилган Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг