Россия Украинага ядровий арсеналидаги ракетани учирди – ОАВ
World
−
18 November 2022 47459 1 minute
Кеча, 17 ноябрь куни Россия Киевга ядро каллагини симуляция қилувчи (имитатор) блок билан жиҳозланган ракета учиргани маълум бўлди. Ракета шаҳар осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.
“Defense Express” нашрининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, бу Х-55 типидаги қанотли ракета бўлган.
Маълум қилинишича, бу ракетада жанговар каллак ўрнига ядро каллагига ўхшаш блок “ўрнатиб қўйилган”.
Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг қанотли ракеталар захираси Кремль учун хавотирли даражада камайган. Ядро арсеналига кирувчи Х-55 ракетасидан фойдаланилгани факти бунга гувоҳлик беради, дея қайд этган нашр.
Эслатиб ўтамиз, 17 ноябр куни эрталаб Россия қўшинлари Украинага ракета ҳужумлари уюштирганди. Россия Федерациясининг биринчи ракеталари эрталаб соат 8:00 да учирилди.
Бош вазир Денис Шмигалнинг айтишича, бу сафар Россия Украинанинг газ қазиб чиқариш қувватларини нишонга олган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August