Россия Украинага ядро қуроли билан таҳдид қилаётгани йўқ – Расмий Москва
Олам
−
19 Октябрь 2022
6067Россия Украинага ядро қуроли билан таҳдид қилгани йўқ ва таҳдид ҳам қилмаяпти. Бу ҳақда кеча, 18 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси биринчи қўмитаси йиғилишида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Константин Воронцов маълум қилди.
“Россия Украинани ядро қуроли билан таҳдид қилмаган ва қўрқитмайди. Шу билан бирга, Киевнинг Украинанинг ядровий бўлмаган мақомини қайта кўриб чиқиш имконияти ҳақидаги баёнотлари, яъни Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома зарарига ядровий қуролга эга бўлишга уриниш дегани жиддий хавотир уйғотди. Киевнинг НАТО давлатларининг Россияга қарши ядровий зарбалар бериш зарурлиги ҳақидаги сўнгги баёнотларини инобатга олсак бу икки карра қабул қилиб бўлмайдиган ва қатъиян қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.
Кейинроқ, АҚШ Президенти Жо Байден дунёдаги вазият шу тахлит давом этса, Кариб денгизи инқирозидан кейин дунё биринчи марта ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидига дуч келишини айтиб ўтди. У Россия Президенти Владимир Путинни яхши билишини, у тактик ядро қуроллари, биологик ёки кимёвий қуроллардан потенциал фойдаланиш ҳақида гапирганда ҳазиллашмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси