Россия Украинага туҳмат қилгани фош бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Twitter’да Россия Мудофаа вазирлигига таяниб эълон қилган ва гўёки Украинанинг “ифлос бомба” яратиш жараёнини акс эттирувчи сурат маълум бўлишича, 2010 йилда Словенияда олинган. Бу ҳақдаги твит, ўз навбатида, Словения ҳукумати томонидан 25 октябрь куни эълон қилинди.

Россия ТИВ хабаридаги суратда радиоактив хавф белгиси билан белгиланган нима экани ноаниқ бўлган пакетлар кўрсатилган. Фотосурат тагида: “Ишлатилган материаллар: уран-235, плутоний-239” деб ёзилган.

Словения ҳукумати 2010 йилда Словения Ядро чиқиндилари агентлиги (ARAO) томонидан профессионал мақсадларда олинган ушбу фотосуратда радиация манбалари мавжуд тутун детекторлари кўрсатилганлигини, “аммо фотосурат остидаги жадвалда кўрсатилган радиоактив материаллардан ҳеч бири йўқлигин” тушунтирди. Расмий Люблянанинг қўшимча қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу суратдан ARAO’нинг хабарисиз фойдаланган.

“Словенияда радиоактив чиқиндилар хавфсиз ва назорат остида сақланади. Улардан ҳеч қандай “ифлос бомбалар” ишлаб чиқариш учун фойдаланилмайди”, дея таъкидлади мамлакат ҳукумати.

Маълумот учун, 23 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Франция, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ Мудофаа вазирларига қўнғироқ қилиб, Украина гўёки радиоактив моддалар ёки чиқиндилар билан тўлдирилган “ифлос бомба” ёрдамида провокация тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди. Россия Мудофаа вазирлиги ўз қўрқувини ўша пайтда ҳеч қандай далил билан тасдиқламади.

Украина бу айбловларни қатъиян рад этиб, уларни “хавфли ёлғон” деб атади. Президент Зеленский Европада фақатгина битта субъект ядро бомбасидан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Киев Украинада “ифлос бомба” ишлаб чиқарилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторларини мамлакатга ташриф буюришга таклиф қилди.

АҚШ, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари биргаликда Шойгу Киевнинг Москвани ядровий бомба билан обрўсизлантириш нияти ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатга тўғри келмаслигини” таъкидлади. Йенс Столтенберг НАТО Бош котиби Москва бу айбловларни можарони кучайтириш учун баҳона сифатида ишлатмоқчи, деган фикрни билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made