Россия Украинага бостириб кирса, Зеленский қочадими? Кулеба жавоб берди
Олам
−
23 Февраль 2022
12702Украина Президенти Владимир Зеленский вазият кескинлашган тақдирда мамлакатни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Президент ҳамиша Украина халқи билан бирга бўлади. Украина Президентининг ишончи комилки, агар биз бирдамликни сақласак, диққатимизни жамласак, якунда ғалаба қозонамиз”, деган Кулеба.
Аввалроқ, АҚШ ОАВларида маъмуриятдаги номаълум манбаларга таяниб, Қўшма Штатлар Зеленскийга хавфсизлик учун Львовга боришни маслаҳат бергани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Бундан ташқари, Украина ва Россия ўртасида кенг кўламли можаро юзага келган тақдирда Зеленскийнинг хорижга эвакуация қилиниши эҳтимоли ҳам муҳокама қилинган эди.
Шунингдек, Кулебага кўра, Қўшма Штатлар Украинага қўшимча қурол-яроғ етказиб беришга ваъда берган.
“Биз яна нима қилиш мумкинлигини муҳокама қилдик. Муаммо шундаки, биз Путин бундан кейинги қандай ҳаракатларни режалаштираётгани ҳақида аниқ тушунчага эга эмасмиз. Демак, ҳозирги шароитда ягона ечим — имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш. Украина фақат мудофаа қуролларини сўраганини таъкидламоқчиман, биз ҳеч қачон АҚШдан Украинага аскар юборишни сўрамаганмиз ва бунга интилмаймиз”, деган у.
АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 22 февраль куни Оқ уйда Кулеба билан учрашувда Вашингтон Киевга ҳарбий ва иқтисодий ёрдам беришда давом этишини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь