Россия Украинага бостириб кирса, Европа “нозик жойини” қандай ёпиши аниқ бўлди

Олам 12242
image

АҚШ Давлат департаменти расмийлари халқаро энергетика компаниялари билан Россия ва Украина ўртасидаги можаро натижасида газ таъминоти узилиб қолган тақдирда Европага газ етказиб бериш бўйича эҳтимолий режалар ҳақида учрашув ўтказди. Бу ҳақда АҚШ ҳукумати вакилларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

“Биз энергетика компаниялари билан бизни хавотирга солаётган фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида учрашув ўтказдик”, дея билдирган департамент вакили.

Маълумотларга кўра, учрашувларни АҚШ Давлат департаментининг энергия хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси Амос Хокстин олиб борган. У Ғарб компанияларидан икки давлат ўртасида зиддият юзага келган тақдирда энергетика истеъмолини ва импортини камайтиришни сўраган.

Департамент вакиллари Киев ва Москва ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатида Россия газ таъминотини тўхтатса, Европа газни Қатардан импорт қилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Ғарб матбуотида, Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни асоссиз ва давлатлар ўртасидаги кескинликнинг кучайишига сабаб дея атаган. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солиб, ҳатар туғдирмайди.

Шу билан бирга, Песков бу каби хабарлар Россияга қарши провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмаган.

Беҳруз Саидов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 573
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×