Россия Украинадаги уруш учун Хитойдан ҳарбий кўмак сўрадими? Пекин тилга кирди
Олам
−
14 Март 2022
40538Россия Украинадаги уруш учун Хитойдан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақида хабар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда бугун, 14 март куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь маълум қилди.
“Тегишли хабарлар дезинформациядир”, деган дипломат Россия Хитойдан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги ОАВда тарқалган хабарларни изоҳлар экан.
Унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Қўшма Штатлар Украина масаласида Хитойга қарши фаол равишда ёлғон маълумот тарқатмоқда. Чжао Лицзянь Хитой музокараларга кўмаклашиш ва тинч йўл билан ечим топишда конструктив рол ўйнашини қўшимча қилиб, кескинликни пасайтириш учун барча томонлар ўзини тийиши зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ “Financial Times” нашри ўз манбаларига таяниб, Россия гўёки Украинадаги урушда қатнашиши учун Хитойдан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси