Россия Украинадан ўғирланган ҳосилни Сурияга жўнатаётгани айтилди
Олам
−
11 Май 2022
9767Россия қўшинлари Украинадан ўғирланган ғаллани Россия ҳудудига, Қримга ва Ўртаер денгизидаги қуруқ юк кемаларига олиб ўтмоқда, ҳосиллар у ердан Сурияга олиб кетилиши мумкин. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси хабар берган.
“Ҳозирги вақтда Украинадан ўғирланган доннинг салмоқли қисми Ўртаер денгизида, Россия байроғи остидаги қуруқ юк кемаларида эканлиги маълум. Катта эҳтимол билан юк юбориладиган давлат Суриядир. Дон у ердан Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларга контрабанда йўли билан олиб ўтилиши мумкин”, дейилади разведка ҳисоботида.
Разведка маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Запорожье вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига дон ва кунгабоқар уруғларини ташишга ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Украина ҳарбийларига кўра, вилоятдаги омборхоналардан олинган дон ортилган рус юк машиналари карвони Қримга йўл олган.
“Россия чегараси йўналишида Харьков вилоятидан ҳам ғалла экспорт қилинади, Херсон вилоятидан Қримга яна 1500 тонна ғалла олиб кетилди”, дея хабар беради разведка.
Украина ҳарбийларига кўра, ғалладан ташқари, Россия қўшинлари Қримга “Украинада ўғирланган катта ҳажмдаги сабзавотлар – лавлаги, картошка, карам”ни олиб кетмоқда.
LiveБарчаси