Россия Украинадаги фронтнинг аксарият қисмида муваффақиятга эришди – NYT

Олам

image

Россия қўшинлари Украинадаги жанг майдонининг катта қисми бўйлаб ташаббусни қўлга олди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда рус қўшинлари ишчи кучи бўйича устунлиги туфайли Украинанинг шарқий фронтида кичик ҳудудий муваффақиятларга эришган.

NYTга кўра, Украина Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқининг ҳарбий ёрдами билан курашаётган бир пайтда, Россия қўшинлари Киев учун муҳим вақтда жанг майдонида муваффақият қозонмоқда.

“Ҳозирда фронтдаги вазият оғир ва аста-секин ёмонлашмоқда. Америка ўқ-дориларисиз биз шу ёзда қийин қўлга киритилган ҳудудни йўқотишни бошлаймиз”, дейди Олий Рада Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раҳбари ўринбосари Егор Чернев газетага берган интервьюсида.

Россия армиясининг фронтдаги муваффақиятлари, газета ёзганидек, Украина раҳбариятини 500 минггача украиналикларни сафарбар қилиш имкониятини кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов армия йўқотишларини қоплаш учун кенг кўламли сафарбарликдан бошқа муқобил вариант кўрмаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина фронт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг