Россия Украина томонида жанг қилган британияликни қўлга олди

Олам

image

Россия Қуролли кучлари Курск вилоятида Украина томонида жанг қилган Британия фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда кеча, 24 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум бўлишича, ёлланма жангчининг исми Жеймс Скотт Рис Андерсен. Россия Telegram-каналларида унинг сўроқ пайтидаги видеоси эълон қилинган. Видеода эркакнинг айтишича, 2019 йилдан 2023 йилгача у Британия армиясининг алоқа полкида хизмат қилган ва у ерни тарк этгач, "молиявий ва оилавий муаммолар туфайли" Украина хорижий легионига қўшилган.

"Reuters" агентлигининг ёзишича, унинг видеоси ҳақиқийлигини дарҳол текширишнинг имкони бўлмаган. Британия Ташқи ишлар вазирлиги журналистларнинг сўровларига жавоб бермаган. Бироқ аввалроқ, BBC хабарига кўра, вазирлик Британия фуқароси ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг унинг оиласига ёрдам бераётгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Москва Лондоннинг Россияга қарши ҳаракатлари муносабати билан Британиянинг йирик оммавий ахборот воситалари, қуролли кучлар қўмондонлиги, ҳарбий-саноат комплекси ва Буюк Британия мудофаа лоббисининг 49 нафар вакилининг Россияга киришини тақиқлаганди.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг