Россия Украина элчиси сабаб Қозоғистонга босим ўтказяпти
Олам
−
05 Октябрь 2022
14645Украинанинг россияликларни ўлдиришга чақирган Қозоғистондаги элчиси Пётр Врублевский Остонага қайтгач, Қозоғистоннинг Москвадаги элчиси Ермек Кошербаев Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
“Афсуски, Бандеранинг бу эмиссари ҳеч қачон Остонага қайтмаслиги ҳақидаги кафолатлар бажарилмади. Ушбу персонаж Қозоғистон пойтахтида яна пайдо бўлди ва “шунчаки буюмларини йиғиш ва оиласини олиб кетиш” учун эмас. Яширинмай, у дипломатик миссия раҳбари сифатида дипломатик қабулларда қатнашяпти”, дейди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Пётр Врублевский Украина имкон қадар кўпроқ россияликларни ўлдиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида гапирган видео эълон қилинган эди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги элчини чақириб, унга норозилик билдирилганди. Айрим оммавий ахборот воситаларида Пётр Врублевский расмийлар илтимосига биноан республикани тарк этгани ҳақида хабар берган. Бироқ Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров элчи таътилда эканлиги, Қозоғистон уни чиқариб юборишни талаб қилмаганини маълум қилди.
Мария Захарова эса Остона Россияга “Врублевский имкон қадар тезроқ Қозоғистонни қайтиб келмайдиган бўлиб тарк этишини” ваъда қилгани ҳақида баёнот берган.
LiveБарчаси