Россия Украина билан урушаётгани йўқ – Путиннинг одами
Олам
−
09 Январь 2023
23716Москва Киев билан урушаётгани йўқ: ҳозирги тўқнашув Ғарбнинг украиналиклар қўли орқали Россияга қаршилик кўрсатишга уринишидир. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “Aif.ru” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Украинадаги воқеалар Москва ва Киев ўртасидаги тўқнашув эмас, бу НАТО, биринчи навбатда АҚШ ва Англия, Россия билан ҳарбий қарама-қаршилик. НАТО инструкторлари тўғридан-тўғри алоқа қилишдан қўрқиб, украиналик йигитларни ўлимга олиб боришмоқда”, дейди у.
Патрушевнинг қўшимча қилишича, махсус ҳарбий операция ёрдамида Россия ўз ҳудудларини ишғолдан озод қилмоқда ва Ғарбнинг қардош Украина халқини йўқ қилиш бўйича қонли тажрибасига чек қўйиши керак.
“Биз Украина билан урушаётганимиз йўқ, чунки биз оддий украиналикларга нисбатан нафратга эга бўла олмаймиз”, дейди у.
Хавфсизлик Кенгаши котиби рус халқининг мероси украинлар маданиятидан ажралмас бўлганидек, Украина анъаналари ҳам Россия халқига яқин эканини таъкидлади.
“Илтимос, Қримда украин тили давлат тилларидан бири сифатида сақланиб қолганига эътибор беринг. Кўплаб шаҳарларда украин маданият марказлари, украин қўшиқ ва рақс ансамбллари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Узоқ Шарқнинг жанубида, Столипин (Пётр Столипин – рус давлат арбоби, императорнинг давлат котиби – таҳр.) давридан бери келган муҳожирларнинг катта қисмини ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг катта қисми украин халқи анъаналарини ўз она маданияти деб ҳисоблайди”, дейди у.
Шу билан бирга, Патрушевнинг фикрича, Украина фуқаролари Ғарб Россияга қарши уларнинг қўллари билан курашаётганини қанчалик тез англаб етса, шунча кўп одамнинг ҳаёти сақлаб қолинади.
“Кўпчилик буни аллақачон англаб етган, лекин қатағондан қўрқиб, айтишдан ҳадиксирайди. Ғарб ўзининг бойиб кетиш ва бошқа амбициялари ҳисобига бировнинг ҳаётини сақлаб қолишни режалаштирмайди. Шу билан бирга, америкаликлар, британияликлар ва бошқа европаликлар кўпинча цивилизацияни ваҳшийликдан ҳимоя қилмоқдамиз, деган иллюзияни яратадилар”, дейди у.
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, Украина билан боғлиқ барча воқеа икки ягона халқни чегаралаш ва ўйнаш технологияларини ишлаб чиқиш учун Вашингтонда бошланган.
“Миллионлаб одамларга туғилганидан бери ўз она тили бўлган рус тилида гапириш тақиқланади, улар ўзларининг келиб чиқишини унутишга мажбур бўлишади. Ғарб ўз амбициялари учун Украина халқини амалда йўқ қилмоқда, фаол авлодни жанг майдонида ўлишга мажбур қилмоқда ва аҳолининг қолган қисмини қашшоқликка олиб келмоқда”, дейди у.
LiveБарчаси