Россия Украина билан келиша олиши мумкинми? Песков жавоб берди

Олам

image

Агар Украина қонунлари Россия Федерацияси билан мулоқотни тақиқласа ва Ғарб Киевга бу масалада мослашувчан бўлишига йўл қўймаса, Украина билан тинчлик музокараларининг истиқболи йўқ. Бу фикрни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 11 январь куни журналистлар билан суҳбатда билдирган. 

“Украина қонунчилиги Украина Президентига биз билан ҳар қандай алоқа ўрнатишни ёки биз билан мулоқот қилишни тақиқлаган ва ғарбликлар Киевга бу масалада ҳеч қандай мослашувчанликка йўл қўймасликка мойил бўлган шароитда, баъзи истиқболлар борлигини айтиш мумкин, лекин ҳозирча бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас”, дейди Кремль вакили Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг Россия Федерацияси Украина томони билан музокараларга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини изоҳлар экан. 

Песков Россия ҳар доим муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга тайёр бўлганини таъкидлади.  

“Ва [Россия Федерацияси Президенти Владимир] Путин биз ҳали ҳам бу тайёрлигимизга содиқ қолишимизни бир неча бор айтди. Шубҳасиз, бизнинг мақсадларимизга тинч, сиёсий ва дипломатик йўллар билан эришиш афзалроқ вариантдир”, дейди Кремль матбуот котиби.

Давлат раҳбари матбуот котиби Украинада Россия билан музокаралар олиб боришга қонуний тақиқ бор экан, музокаралар олиб бориш мумкин эмаслигини урғулади. 

Маълумот учун, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли кеча, 10 январь куни Анқара Украина Президенти Владимир Зеленский таклиф қилган тинчлик режасини қўллаб-қувватлашини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг