Россия Украина билан чегарага қанча аскар йиққани маълум қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Украина билан чегарада ва аннексия қилинган Қримда ҳарбийлари сонини кўпайтириб бормоқда. Ҳозирча бу ҳудудда 100 мингдан ортиқ ҳарбий жамланган. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.

Дипломат Украинани “содиқ”лиги учун мақтаб, расмий Москвадан босимни камайтиришни сўраган.

“Биз украина чегарасида россиялик ҳарбийлар сони ортиб бораётганидан ташвишдамиз. 150 мингдан ортиқ рус ҳарбийси Украина ва Қрим чегарасида жамланган. Келгуси тўқнашувлар хавфи ошкора”, деган Боррель.

Аммо кейинроқ унинг матбуот котиби дипломат рақамларда янглишганини, ҳарбийлар сони 100 мингдан ортиқлигини айтиб, аниқлик киритган.

Боррель Украина чегараси ва Қримда россиялик ҳарбийлар сони ортишда давом этяпти, сўнгги йилларда энг кўп даражага етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Россия-Украина

Баҳолаганлар

986

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг