Россия Украина ҳудудларига ракетадан зарба берди
Олам
−
31 Октябрь 2022
10553Бугун, 31 октябрь куни эрталаб рус ҳарбийлари Украина шаҳарларига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Николаев вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Виталий Ким минтақа устидан шимол ва шимоли-ғарб томон ракеталар учиб ўтгани ҳақида хабар берган. Ярим соатдан сўнг, тахминан соат 8:30да у яна бир гуруҳ ракета учиб ўтганини маълум қилган.
Кривой Рог туман ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкул ҳам ушбу йўналишда ракеталар гуруҳи учиб ўтгани ҳақида хабар берган. У, шунингдек, эрталаб соат 9:30 атрофида кейинги ракета зарбалари ҳақида огоҳлантирган.
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенко тахминан 40 та ракета учирилганини таъкидламоқда.
Ракета ҳужумлари, Киев ва Харьков шаҳарлари, Киев, Винница, Черкас, Запорожье, Кировоград, Львов, Черновиц, Хмельниц, Полтава ва Днепропетровск вилоятларига уюштирилган.
Харьковда муҳим инфраструктурага зарба берилган. Вилоятнинг Чугуев туманига ҳам ҳаводан ҳужум қилинган. Харьковда электр таъминотида муаммолар бошланган, трамвай ва троллейбус ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Винницада душман ракета уриб туширилган. Қурбон ва жабрланганлар йўқ. Ракета парчалари фуқаролик объектлари зарар етказган.
Украинанинг кўплаб вилоятларида ракета ҳужумларидан кейин электр таъминотида фавқулодда ўчиришлар бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь