Россия тунда Киевга дрон ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 24 майга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга баллистик ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram-каналида маълум қилди.

“Киев ва унинг чеккасида ҳаво мудофааси доимий равишда ишлайди”, деб ёзди Кличко.

Унинг маълумотларига кўра, айни дамда Киевда саккиз нафар жабрланганлар бор. Икки киши Днепровский туманидаги шифохонага ётқизилган, яна тўрт нафарига Святошинский туманида воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Пойтахтнинг бешта туманида – Соломенский, Святошинский, Днепровский, Оболонский ва Шевченковский туманларида вайроналарнинг қулаши қайд этилган. Кличконинг таъкидлашича, Оболонский туманида вайроналар савдо марказига тушиб кетган. Бундан ташқари, Оболондаги тураржой биносида ёнғин содир бўлган.

23 май куни кечқурун Киевда дронлар таҳдиди ва кейинчалик баллистика туфайли ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Киев йўналишида баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабар берди. 24 май куни ярим тундан сўнг пойтахт мери Кличко Киевга йўл олган 20 та дрон ҳужуми ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг