Россия Тожикистондаги 1000 дан ортиқ ҳарбийларини ҳаракатга келтирди
Олам
−
14 Март 2022
29540Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг 1000 дан ортиқ ҳарбийлари мамлакатдаги сохта ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш машқларини бошлади. Бу ҳақда бугун, 14 март куни ТАСС Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб маълум қилди.
Жорий йилнинг 11 март куни база бўлинмалари 300 км масофани босиб ўтиб, машғулотлар ўтаётган Ҳарб-Майдон полигонига етиб борган.
“Тожикистондаги Ҳарб-Майдон полигонида Россиянинг 201-ҳарбий базасининг 1000 дан ортиқ ҳарбийлари иштирокида тактик ўқув машғулотлари бошланди. 18 март куни бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларининг асосий босқичида ҳарбий хизматчилар разведка-ўқ отиш ва разведка-зарба тизимларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний қуролли тузилмаларни блокировка қилиш ва йўқ қилиш операциясини ишлаб чиқади”, дейилади хабарда.
Тактик машғулотлар 14 – 18 март кунлари ўтказилади.
Уларда 1000 дан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчилар иштирок этади, армия авиацияси вертолётлари иштирокида 300 дан ортиқ қурол, ҳарбий ва махсус техника жалб қилинади.
Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг мамлакат ташқарисидаги энг йирик ҳарбий иншоотидир. У икки шаҳарда - Душанбе ва Бохтарда жойлашган. База моторли милтиқ, танк, артиллерия, разведка бўлинмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ва алоқа бўлинмаларидан иборат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь