Тожик-афғон чегарасининг энг заиф нуқтаси қаерда? Москва уни мустаҳкамламоқчи

Олам

image

Россия Тожикистонга Афғонистон билан чегарасида ҳарбий пост қуриши учун 1,1 миллион АҚШ доллари ажратди. Тегишли келишув яқин кунларда бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда имзоланади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов “Интерфакс”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз Тожикистонга молиявий ёрдам кўрсатамоқдамиз. Шерикларимизнинг илтимосига биноан, Россия иттифоқчисининг Хатлон вилоятида Афғонистон билан чегаранинг энг заиф қисмларидан бирида замонавий чегара пости қурилиши учун 1,1 миллион доллар ажратмоқда”, дейди Сиромолотов.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Россия Тожикистон билан мудофаа бошқармалари ва махсус хизматлар орқали мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватламоқда.

Бундан ташқари, Сиромолотов тожик-афғон чегарасидаги вазиятни Россия армияси ҳаво ва электрон разведка ускуналари ёрдамида кеча-кундуз кузатиб бораётганини таъкидлаган. Бундан ташқари, у агар эҳтиёж туғилса, Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси ёрдам беришга тайёр эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги ҳарбий кескинлик фонида Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти — Тожикистондаги 201-базаси янги намунадаги ўточар қуроллар билан модернизация қилинди ҳамда олов пуркагич ва “Верба” кўчма зенит-ракета мажмуаси билан таъминланди.

 Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг