Россия “Толибон”нинг ШҲТдаги иштирокини қўллайди

Олам

image

Россия томони Афғонистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) лойиҳаларида иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия Президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди.

“Афғонистон барча умумий лойиҳаларда иштирок этиши керак – бу аниқ. Бу давлат иштирокисиз транспорт алоқаларини ҳам, йирик энергетика лойиҳаларини ҳам ривожлантириш мумкин эмас”, деган Ҳакимов.

Россия Президентининг махсус вакили Афғонистон ШҲТда кузатувчи давлат сифатида қолаётганига эътибор қаратган ва ташкилотга ҳукумат эмас, давлат қабул қилинганини таъкидлаган.

Айтиш жоизки, Афғонистонни 2021 йилдан бери террорчилик фаолияти учун халқаро санкциялар остида бўлган, Россия Федерациясининг ўзида ҳам террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган “Толибон” ҳаракати назорат қилмоқда.

Маълумот учун, 2005 йилда тузилган ШҲТ-Афғонистон алоқа гуруҳи ҳозирда ишламаяпти, чунки жаҳон ҳамжамияти Афғонистон ҳукуматини тан олмайди. Бу Қобулнинг ШҲТнинг минтақавий лойиҳалари, масалан, Туркманистондан Ҳиндистонга ТАПИ газ қувури, шунингдек, CASA-1000 электр узатиш линиялари қурилиши билан боғланишини мураккаблаштиради.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июль куни “Толибон” Қозоғистонда бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида иштирок этиш истагини билдирган эди. Ҳаракат ШҲТда унинг мавжудлигини "асосий ҳуқуқ, йўқлигини эса умумий ҳамкорликка тўсиқ" деб билишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия ШҲТ Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг