Россия терма жамоасидан ўрганиш керак бўлган нарса кўп – Илёс Зейтуллаев

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасининг 2023 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионатида иштирок этиши ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда “RB Sport” нашри хабар берди.

Турнирда Эрон, Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.

“Албатта, Россия термасининг иштирок этиши турнир савиясини оширади. Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби жамоалар бундан фақат футболи ривожи жиҳатидан фойда кўриши мумкин. Биламизки, Россия терма жамоасидан ўрганиш керак бўлган нарса кўп. Улар юқори даражага эга. Мамлакатлар учун бу турнир тажриба алмашиш имкониятини яратади”, дейди Илёс Зейтуллаев.

Шунингдек, Зейтуллаев турнирда қайси жамоа фаворит эканлигини айтди.

“Россияни турнирда фаворит деб ўйлайман. Эрон ҳам шу қаторда бор, бу жамоада доим иқтидорли футболчилар бўлган. Ўзбекистон ҳам совринли ўринлар учун курашади. Шомуродов Италияга келгач, Ўзбекистонда ёшларнинг футболга меҳри янада ошди. Кучли рақибларга қарши ўйнаш даражани яхшилайди”, дея қўшимча қилди собиқ футболчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон миллий терма жамоаси Илёс Зейтуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг