Россия такси ҳайдовчиларига бўлган талабни мигрантлар ҳисобига қопламоқчи

Олам

image

Россия Таксини ривожлантириш бўйича жамоат кенгаши Россия Федерация кенгашига мигрантларга икки йил муддатга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашга рухсат бериш бўйича таклиф юборди. Бу ҳақда РБК хабар берди. 

Таксини ривожлантириш кенгашининг фикрига кўра, бундай чора 500 мингдан 2,5 миллион кишигача бўлган ҳайдовчилар етишмаслиги билан курашишга ёрдам беради.

“Биз мигрантларни қатъий назорат остида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашга рухсат беришни таклиф қиламиз”, дейди кенгаш раиси Ирина Зарипова.

Унинг айтишича, ҳайдовчилар устидан самарали назоратни суғурта компаниялари ҳайдаш параметрларини қайд қилиш учун ўрнатадиган махсус қурилма – "Суғурта телематикаси" таъминлаши мумкин.

Кенгаш хабарига кўра, мигрантларга такси ҳайдашга рухсат бериш таклифи Федерация Кенгашининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Синицинга юборилган.

Декабрь ойи бошида такси муаммоларига бағишланган давра суҳбатида у бозор иштирокчиларини такси соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Федерация Кенгаши ҳозирча таклифга изоҳ бермаган.

Ҳозирда Россияда Беларус, Қирғизистон ва рус тили алоҳида мақомга эга бўлган бошқа давлатлар фуқароларига миллий гувоҳномага эга бўлган такси ҳайдовчиси сифатида ишлашга рухсат берилган.

Бошқа давлатларнинг фуқаролари ишлаш учун Россия лицензиясини олишлари керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар такси ҳайдовчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг