Россия Шарқий Европадаги ядровий объектларга зарба бериши мумкин. Қандай қилиб?

Олам

image

Россия Хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев агарда Россиянинг Смоленск вилоятидаги атом электр станциясига (АЭС) НАТОнинг ракеталари ёрдамида ҳужум қилишга уриниш содир этилса, мамлакат Украинадаги бир қатор АЭСлар ва Шарқий Европадаги ядровий объектларга зарба беришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Агарда Смоленск (Десногорск) АЭСга НАТО ракеталари билан ҳужум қилишга уриниш тасдиқланса, Россиянинг бир вақтнинг ўзида Жанубий Украина АЭС, Ровно АЭС, Хмелницкий АЭС, шунингдек, Шарқий Европадаги ядровий объектларга бир вақтнинг ўзида зарба бериши сценарийсини кўриб чиқиш керак. Энди уяладиган ҳеч нарса йўқ”, деб ёзади у.

Маълумот учун, кеча, 9 июль куни бир қатор Telegram-каналларда Украина Қуролли кучлари Смоленск атом электр станциясига ракета ҳужуми уюштиришга урингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Мазкур АЭС Росэнергоатом филиали бўлиб, Смоленск вилоятининг Десногорск шаҳридан уч километр узоқликда, Десногорск сув омборининг ўнг қирғоғида жойлашган. Станция 1982 йилда Смоленск шаҳридан 150 километр масофада қурилган.

АЭС Telegram-каналида айтилишича, станциянинг иккита энергоблоки ҳеч қандай муаммосиз ишламоқда, учинчисида эса режали таъмир амалга ошириляпти.

Эслатиб ўтамиз, Украина томони Россия Запарожье АЭСни портлатмоқчи эканини даъво қилиб келмоқда. Ўз навбатида, Россия ҳам Украина АЭСда теракт тайёрлаётганини иддао қиляпти. НАТО эса Запарожье АЭСдаги эҳтимолий теракт бўйича маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Медведев Шарқий Европа ядровий объектлар зарба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг