Россия санкциялардан кўрилган зарарни ҳисоблаб, ЕИдан товон ундирмоқчи

Олам 12112
image
-

Европа давлатлари ҳар қандай ҳолатда ҳам Россияга қарши ноқонуний санкциялар қўллаш орқали унинг иқтисодиётига етказилган зарарни қоплашга мажбур бўлишини тушуниши керак Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Давлат думаси спикери Вячеслав Володин айтиб ўтди.

“Европа давлатлари қуйидагиларни тушуниши керак. Россия Федерациясига қарши санкциялар ноқонуний ҳисобланади. Биз бу мавзуга қайтамиз ва иқтисодиётимизга келтирган зарарингизни кўриб чиқамиз. Сиз барибир унинг ўринин компенсация қилишингиз керак бўлади. Қандай қилиб ва қачон – вақт масаласи”, деган Володин.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Европанинг бир қатор давлатлари Россия газини рублга сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда. Шу билан бирга, баъзи давлатлар Европа Иттифоқи қарорига ишора қилмоқда ва агар у бундай ҳаракатларни санкцияларни четлаб ўтиш деб ҳисобласа, тўлаш ниятида эмас.

“Сиз ўзингизни Россия энергетика ресурсларининг ягона истеъмолчиси деб ўйламанг. Мамлакатимизда уларни қайта йўналтирадиган жой бор. Устига устак сиз ҳамкор ҳам эмассиз. Сиз доимий равишда газ захираларини ўғирлаяпсиз, аслида мамлакат бюджетидан пул олмоқдасиз, яъни фуқароларимиздан”, деган Володин. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, бир қатор давлатларнинг келажакда бошқа етказиб берувчиларни излашлари ҳақидаги баёнотлари узоқ муддатли муносабатларга нуқта қўяди.

“Савол туғилади: бизнинг манфаатимиз нима? Сизни қутқаришми? Аммо бизнинг мамлакатимиз ва халқимизга бўлган бепарво муносабатни, сиз тарқатган русофобияни кўриб, бундай истак йўқ”, деди Володин.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Европа мамлакатлари ўз фуқаролари олдида масъулиятни кўрсатиш имкониятига эга.

“Мамлакатимиз қийинчиликларга мослашган. Аммо Россия ҳисобига беғараз яшашга ўрганиб қолган давлатларингиз тайёрми, буни вақт кўрсатади”, деб таъкидлаган Володин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 475
Рейтинг: 2.9
t
×