Россия самолёти Қозоғистонда қўлга олинди

Олам 28767
image

Россиянинг  “Volga Dnepr” авиакомпаниясининг самолёти божхона ҳужжатлари йўқлиги сабабли Нур-Султонда қўлга олинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт 26 июнь куни Қозоғистон пойтахтида қонунни бузган учун қўлга олинган. Чунки самолёт ходимлари божхоначиларга керакли ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаган.

“Шунинг учун авиакомпанияга нисбатан Қозоғистоннинг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги кодексининг 538-моддаси “Божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш” бўйича маъмурий иш қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Ушбу моддага мувофиқ, авиакомпания тахминан 61 260 тенге миқдорида жарима тўлаши керак.

“Авиакомпания вакиллари қоидабузарлик содир этганини тан олди. Айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарида. 

Қозоғистон божхоначилари қоидабузарлар жаримани тўлаши ва божхона декларациясини тўлдириши биланоқ самолётни қўйиб юборишга ваъда берди.

Маълум бўлишича, бу ҳолат божхона маъмурияти соҳасида кенг тарқалган ва ҳеч қандай сиёсий тусга эга эмас.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1100
Рейтинг: 3
t
×