Россия рубли доллар ва еврога нисбатан сезиларли қадрсизланди

Олам

image

Бугун, 2 ноябрь куни Москва биржасида савдолар бошланишида доллар курси 0,47 фоизга ўсиб, 1 доллар 79,9 рублга тенг бўлди, евро эса 0,53 фоизга қимматлашиб, 93,11 рублга тенглашди.

Орадан кўп ўтмай, доллар курси 80,16 рубга, евро эса 94 рублгача ўсди. Доллар курси сўнгги бор 30 март куни 80 рублдан юқорига кўтарилганди.

Россия акциялар бозори биржа индекслари пасайиши билан бошланди. Москва биржаси индекси 0,35 фоизга тушиб, 2681,19 пунктни, РТС индекси эса 0,42 фоизга пасайиб, 1062,09 пунктни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

рубль доллар евро

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг