Россия Президенти Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади

Олам

image

Россия президенти Владимир Путин миллиардер Алишер Усмоновни “Россия география жамияти” (РГЖ)нинг Константиновский медали билан тақдирлади.

Tass нашри тарқатган маълумотларга кўра, ташкилотнинг васийлик кенгашида мамлакат президенти мукофотни асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркорга топширган.

Бу мукофот билан Усмонов РГЖ фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун тақдирланган.

Медаль 1846 йилда РГЖнинг биринчи раиси князь Константин томонидан таъсис этилган. Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун РГЖ аъзоларига берилади. 

Ҳозирги кунда “Россия география жамияти” бутун Россия бўйлаб 85та минтақавий бўлинмага эга. 2009 йилда Сергей Шойгу РГЖ президенти этиб сайланди. 2010 йилда Путин раҳбарлигида жамиятнинг васийлик кенгаши ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Владимир Путин

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг