Россия Полтавага ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор
Олам
−
03 Июль 2025 5349 1 дақиқа
Бугун, 3 июль тонгида Россия қўшинлари Полтава шаҳрига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дрон ҳужуми оқибатида ҳарбий хизматга чақирув биносига зарар етган. Атрофдаги тураржой биноларида ёнғин юз берган, камида 11 киши жароҳат олган. 2 киши вафот этган. Жароҳатланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Ҳарбий хизматчилар биноси ва яқин атрофдаги тураржой биносида ёнғин чиққан.11 киши яраланган, 2 киши вафот этган”, дейди вилоят губернатори Владимир Кохут.
Қайд этиш жоиз, Россия Украина шаҳарларига ҳужумларида фуқаролик инфратузилмаларига зарба бериб келмоқда. Урушнинг даслабки йилларидан бери Россия ҳукумати мазкур айбловларни тан олмай келади.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Россия қўшинлари Одесса шаҳрига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирганди. Оқибатда бир эр-хотин, 27 июнь куни Днепропетровск вилоятининг Самара шаҳрига уюштирилган ҳужумда 5 киши, 3 июль куни Одесса шаҳрига ҳужумида 4 киши ҳалок бўлди.
Live
Барчаси