Россия Одессага дрон ҳужуми уюштирди
Олам
−
13 Сентябрь 2023
4914Бугун, 13 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса вилоятига учувчисиз самолётлардан зарба берди. Бу ҳақда Украина жанубидаги Мудофаа кучлари хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳужум 4,5 соат давом этган ва минтақадаги фуқаролик инфратузилмасига зарба берилган.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги хабарига кўра, 13 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса ва Суми вилоятлари бўйлаб жами 44 та учувчисиз самолётни учирган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 32 та ҳужумчи дронни уриб туширган.
Дрон ҳужуми оқибатида порт инфратузилмаси объектлари зарар кўрган ва юк машиналари тўхташ жойида ёнғин чиққан.
Украина жануби мудофаа кучлари маълумотларига кўра, етти нафар ҳайдовчи турли даражадаги оғирликдаги жароҳатлар олган. Ўз навбатида, Одесса вилояти раҳбари Олег Кипер олти нафар тинч аҳоли яралангани, шулардан уч нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Россия Украинадан дунёнинг бошқа мамлакатларига дон жўнатиш бўйича келишувдан чиққанидан сўнг, Одесса вилоятига учувчисиз самолётлар ва ракета ҳужумларининг интенсивлигини ошди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 август кунига ўтар кечаси Одесса, Киев, Кривой Рог ва Украинанинг бошқа вилоятларида портлашлар содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь