Россия Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилди
Олам
−
15 Август
12725Россия қўшинлари кеча, 14 август куни Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилиб, икки кишини яралади. Бу ҳақда Одесса ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер маълум қилди.
“Босқинчининг нишони порт яқинидаги фуқаролик инфратузилмаси эди. Оқибатда дон ташувчи автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, унинг аҳволи ўртача оғирликда шифохонага ётқизилган, шунингдек, портнинг 39 ёшли ходими ҳам жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари россияликлар томонидан содир этилган яна бир жиноят оқибатларини қайд этишмоқда”, дейди Кипер.
Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг маълум қилишича, шу куни Россия Қуролли кучлари Харьков вилоятининг Купянский туманида қишлоқдаги хусусий уйларга бир нечта ракета тизимларидан зарба берган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишлаётганда, такрорий зарбалар берилган. Билдирилишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Худди шундай ҳужум Херсон вилоятида ҳам содир этилган.
“Станислав қишлоғида душман ҳужуми оқибатларини бартараф этаётиб, маҳаллий ўт ўчириш бригадаси қайта ҳужумга учради. Қутқарувчилар ва маҳаллий ўт ўчириш бўлими ходимлари ўққа тутилиши оқибатида хўжалик иншоотларида юзага келган ёнғинни ўчиришди. Ўт ўчирувчилар ишлаётганда, уларнинг устига бир неча бор душман учувчисиз самолётидан портловчи моддалар ташланди. Оқибатда 4 нафар қутқарувчи тан жароҳати олди”, дейилади давлат фавқулодда хизмати хабарида.
LiveБарчаси