Россия Нидерландияга газ беришни тўхтатди
Олам
−
31 Май 2022
6166Аввалроқ Дания ва Нидерландия Россия гази учун тўловни рублда амалга ошириш талабини қабул қилмаслиги маълум бўлганди.
Россиянинг “Газпром” трансмиллий энергетика компанияси Нидерландияга газ етказиб беришни тўхтатди. Бунга ушбу мамлакат рублда тўлов қилишдан бош тортгани сабаб бўлди. Бу ҳақда компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилган.
“Газпром” тўлов рублда қилинмагани сабабли GasTerra B.V.га (Нидерландия) газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди”, дея эълон қилди компания.
Маълум қилинишича, 30 май иш кунининг охирида ҳам “Газпром Экспорт”га тўлов қилинмаган.
Президент Владимир Путин 23 март куни Россияга дўст бўлмаган давлатлар гази учун тўловларни рублда амалга ошириши кераклиги ҳақида кўрсатма берганди. Путиннинг фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатидаги харидорлар Россия гази учун тўловни рублда амалга ошириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Болгария, Польша ва Финляндия Россия шартларини бажаришдан бош тортганди. Бунга жавобан “Газпром” бу мамлакатларга газ етказиб беришни тўхтатган. 27 май куни Европанинг энергия бўйича комиссари Кадри Симсон Европа Иттифоқи Россиядан импорт тўлиқ тўхтатилган тақдирда “захира режа” ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси