Россия Молдова дипломатини мамлакатдан қувди

Олам

image

Молдованинг Москвадаги элчиси Лилиан Дарий кеча, 9 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, унга Кишинёв (Молдова пойтахти)даги Россия дипломатик миссияси ходимининг чиқариб юборилишига жавобан Молдова элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилган нота топширилди. 

“9 ноябрь куни Молдова Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Лилиан Дарий Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, унга Молдованинг Москвадаги элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилингани ҳақида вазирлик нотаси тақдим этилди. Бу чора Молдова томонининг жорий йилнинг 1 ноябрида Россиянинг Молдовадаги элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилиш тўғрисидаги асоссиз қарорига жавобдир”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида. 

Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Молдованинг Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилиш қарори Молдованинг амалдаги расмийлари икки томонлама ҳамкорликни йўқ қилиш курсининг яна бир тасдиғи эканини айтган эди.

Молдова Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазирлиги Россия ТИВнинг республика элчихонаси ходимларидан бирини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини эътиборга олди. 

“ТИВ Россия томони томонидан тарқатилган Молдова дипломатининг Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига мувофиқ Москва қарорини инобатга олган ҳолда мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасидан чиқариб юборилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди”, дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, Молдовадаги рус дипломати жорий йилнинг 31 октябрь куни республика ҳудудида ракета қулаши билан боғлиқ ҳодисадан кейин ҳайдалган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг