Россия миллиардер Ринат Ахметовнинг мол-мулкини ҳибсга олди
Олам
−
01 Август 2023
13708Москванинг Басманний туман суди украиналик миллиардер Ринат Ахметовнинг “терроризмни молиялаштириш” бўйича жиноий иши бўйича активларини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, гап ўн миллионлаб рубллар ҳақида кетмоқда. Пуллар Москвадаги “Метинвест Евразия” МЧЖнинг ҳисобварағидан, “Метинвест”нинг савдо тузилмасидан “Биринчи халқаро Украина банки”га ўтказилган. Унинг асосий бенефициари Ахметовдир.
Иш материалларига кўра, 2022 йилнинг апрель ойидан буён Ахметовнинг SCM Holdings Limited компанияси раҳбарияти (бу “Метинвест” кон-металлургия гуруҳини ўз ичига олади) Украина армияси ва “Азов” дивизиясига ҳомийлик қилиб келган.
Қайд этилишича, суд Севастополь ва Белгороддаги ўнлаб кўчмас мулк объектларини, “Метинвест Евразия”нинг Россиядаги шўба корхоналаридаги улушларини, бир нечта автомобилларни, шунингдек, ишда иштирок этган ташкилотлар ҳисобидаги ўн миллионлаб рублларни ҳибсга олган.
“Метинвест Евразия” Краснодардаги Горняк панционати ва “Белгородметаллоснаб” МЧЖга эгалик қилади, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин компаниянинг молиявий кўрсаткичлари кескин пасайиб кетди. Шундай қилиб, 2022 йил охирида унинг фойдаси 74 фоизга камайди, зарар 1,9 миллиард рублни ташкил этди.
Маълумот учун, Ринат Ахмедов 2022 йилда 4,4 миллиард доллар бойлиги билан Украинанинг Forbes рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. 2021 йилда Ахметов 7,6 миллиард доллар капитали билан дунёдаги энг бой одамлар орасида 327-ўринни эгаллаган. У 1996 йилдан "Шахтёр Донетцк" футбол клуби президенти, "ystem Capital Management" компанияси асосчиси, Украина Олий Радасининг депутати ҳисобланади.
LiveБарчаси