Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр
Олам
−
28 Июнь 2020
29515Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко мамлакат COVID-19 га қарши вакцина ва тест тизимларни жаҳон бозорига етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Глобал мақсад – келажак учун бирлашамиз” онлайн саммитдаги чиқиши давомида сўз юритди.
Мурашко Россия пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб Европа, Африка ва турли халқаро ташкилот, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам кўрсатиб келаётганини эслатди.
“Пандемиянинг иккинчи тўлқини хатарини инобатга олган ҳолда Россия жаҳон бозорига тўғридан-тўғри вирусга қарши, жумладан, даволаш учун дорилар, тест тизим ва вакцина воситаларини етказиб беришга тайёр”, дейди Мурашко.
Вазир Москва халқаро ташкилотлар билан мулоқот қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббиёт муассасада кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июль охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси