Россия коронавирусга қарши сақич ишлаб чиқармоқчи

Олам

image

Россия Мудофаа вазирлиги Марказий илмий-тадқиқот институти (МИТИ) COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши сақич шаклида дори ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда маҳаллий RBC нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, лойиҳа устида Мудофаа вазирлигининг 48-марказий тадқиқот институти иш олиб бормоқда. Илгари ушбу ҳарбий институт Гамалеи номидаги тадқиқот маркази билан биргаликда коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини яратишда иштирок этган.

Марказий тадқиқот институти директори, полковник Сергей Борисевич ушбу йўналишда ишлар олиб борилаётганини тасдиқлаган. 

Хабарга кўра, институт мутахассислари сақич шаклидаги таблетка ва пастилалар кўринишида COVID-19 га қарши мукозал вакцина ишлаб чиқиш устида тадқиқот олиб бормоқда.

“Синовлардан сўнг препарат коронавирус инфекциясини даволаш ва олдини олиш учун турли хил режимларга киритилади”, дейди мутахассислар.

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги кунларда коронавирус тарқалиши авжига чиқяпти. Жумладан мамлакат пойтахти Москвада антирекорд ўрнатилган. 19 июнь куни янги 17906 та вирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган ва касаллик юқтиришнинг умумий сони 5 299 215 тага етган. Айни вақтда Россия ушбу вирусни юқтириш бўйича бутун дунё давлатлари орасида олтинчи ўринда бормоқда. Биринчи учталикда эса АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Россия ўз вакцинасига эга кам сонли давлатлардан ҳисобланади. Ушбу мамлакатда “Спутник V“, “Эпиваккорона“, “Ковивак“, “Спутник Лайт” номли 4 та вакцина ишлаб чиқарилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг