Россия коронавирус сабаб яна чегараларини ёпадими? Песков жавоб берди

Олам 9891
image_2021-07-06_19-09-38

Россиянинг айрим минтақаларидаги эпидемиологик вазият тез ва қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда, аммо регионлар орасидаги чегараларни ёпиш керак эмас. Бу ҳақда Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 6 июль куни журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.

“Россиянинг айрим ҳудудларидаги эпидемиологик вазият карантин чора-тадбирларини кучайтиришни талаб қилади, аммо чегараларни ёпишнинг ҳожати йўқ”, дейди Матбуот котиби. 

Унинг таъкидлашича, бир қатор ҳудудларда епидемиологик вазият кескинлашган ва шу сабабли тезлик билан карантин чораларини кучайтириш керак.

Песковнинг қўшимча қилишича, вилоят раҳбарлари коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашишига қараб, ўзлари мустақил қарор қабул қилишади. 

Аввалроқ, Россияда COVID-19 билан касаллланганлар сони ортгани туфайли чегаралар ёпилиши режалаштирилганди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 350
Рейтинг: 2.9
t
×