Россия Киевга яна ҳужум уюштирди
Олам
−
09 Май 2023
14023Бугун, 9 май куни Россия Украина пойтахтига 15 га яқин қанотли ракеталар учирди. Ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигнали эшитилгач, мудофаа тизимлари мамлакатнинг кўп қисмида уларнинг барчасини уриб туширган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Фронтда бўлгани каби, тажовузкорнинг режалари ҳам барбод бўлди”, деган Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко Telegram-каналида.
Бугунги ҳужумлар май ойидаги бешинчиси бўлиб, у 1945 йилда фашистлар Германияси мағлубиятининг 78 йиллиги муносабати билан Россияда кенг нишонланадиган давлат байрамларидан бири бўлган Ғалаба кунига тўғри келган.
“Улар шу куни имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдиришга ҳаракат қилишади”, деб ёзган Попко.
Унинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар Каспий денгизи ҳудудидан амалга оширилган ракеталар ҳужумидан ҳеч ким жабр кўрмаганини кўрсатган.
Бироқ Киев мэри Виталий Кличко пойтахтнинг жануби-ғарбидаги Холосиивский туманида уй устига ракета қолдиқлари қулаб тушганини маълум қилган. Бундан ташқари, Киев марказининг Шевченкивский туманида тез-тез нишонга олинадиган йўлда ҳам қолдиқлар топилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 май куни ҳам Россия Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни кучайтириб, учувчисиз самолётлар ва ракеталар билан ҳаво ҳужумлари тўлқинини бошлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь