Россия Киевга ҳужум уюштирди
Олам
−
31 Октябрь 2022
16300Бугун, 31 октябрь куни эрталаб Украина пойтахти Киевда ҳаво ҳужуми пайтида бир қатор портлашлар содир бўлди. Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақжа УНИАН хабар берди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа ишламоқда! Ваҳима қилманг! Бошпанада қолинг ва ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришни кутинг!”, дейилади хабарда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, пойтахт ва Киев вилоятида камида 10 та портлаш содир бўлган.
Аҳоли ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмаслик ва бошпаналарда қолишга чақирилмоқда. Яна ракета ҳужуми эҳтимоли сақланиб қолган. Россиянинг Каспий денгизи акваториясидаги ракета ташувчилари фаоллашгани хабар қилинган.
Кейинроқ Киев мэри Виталий Кличко муҳим инфратузилмага қилинган ҳужумлар натижасида пойтахтнинг бир қисми св таъминотидан узилиб қолганини айтди.
“Баъзи ҳудудларда сув таъминоти йўқ. Барча хизматлар ишламоқда. Батафсил маълумот кейинроқ”, деб ёзган Кличко.
Шунингдек, Киев вилоятидаги жамоатлардан бирига ҳам ракета зарбаси берилган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Алексей Кулеба одамларни бошпанада қолишни ҳужум давом этаётганини ёзган.
Бундан ташқари, минтақада электр таъминотида чеклов киритилган.
LiveБарчаси